Жамият акциядорлари диккатига!

Chop kilish

«Наманган Дори-Дармон» акциядорлари жамияти
 акциядорлари диккатига!

 

«Наманган Дори-Дармон» акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2019 йил 23 майдаги йиғилиш қарорига асосан 2019 йил 15 июн ҳафтанинг шанба куни соат 11:00 да Наманган шахар У.Носир кўчаси 12-уй жойлашган «Namangan Dori-Darmon» АJ биносининг мажлислар залида жамият акциядорларининг 2018 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:00 дан 11:00 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2019 йил 23 май ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2019 йил 11 июн.

КУН ТАРТИБИ:

  1. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш
  2. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил якуни бўйича ҳисоботи тинглаш.
  3. Жамият бошқарув раисининг 2018 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалари ва олинган соф фойда тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамият фаолиятининг 2018 йил якунлари бўйича молия хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини тинглаш.
  6. Жамиятнинг 2018 йил фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг хисоботи тинглаш.
  7. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олган соф фойдасини ёки зарарини тақсимлаш.
  8. Жамиятнинг 2019 йил бизнес режасини тасдиқлаш.
  9. Корпоратив бошқарув кодексини бўйича Жамиятнинг 2018 йил фаолияти юзасидан  баҳолаш хулосасини тинглаш.
  10. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  12. Жамият ижроия органи раҳбари ва аъзоларини қайта сайлаш. (меҳнат шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш).
  13. Жамият бошқаруви томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда, мустақил равишда аффилланган шахслар билан йирик битимни (битимларни) тузишни маъқуллаш.
  14. Йирик битимни тасдиқлаш тўғрисида.
  15. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича миллий ва халқаро стандартлар асосида ўтказиладиган ташқи аудитни тасдиқлаш ҳамда унга тўланадиган энг юқори хақ миқдорини белгилаш.
  16. Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.
  17. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Ижроия органи тўғрисида”ги, “Ички аудитор хизмати тўғрисида”ги янги тахрирдаги ички низомларни тасдиқлаш.

Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Жамият акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Наманган Дори-Дармон» АЖга душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Наманган шахар У.Носир кўчаси 12-уй, электрон почта: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.  тел.:(0369) 227-20-30.

Жамият кузатув кенгаши

 

Топ рейтинг www.uz            

Manzil: 160100,Namangan viloyat., Namangan shaxar, Usmon Nosir ko`chasi, 12-uy.
Телефон: +99869 227-20-30, +99869 227-20-11, +99869 227-05-32
E-mail: namdori-darmon @umail.uz, namdori-darmon @exat.uz
Sаyt Ахbоrоt хizmаti uchun mаs’ul: Marufxonov Mirjalol A'zamxon o'g'li Tel: +99893 915-75-46
«Namangan Dori-Darmon» Aktsiyadorlik Jamiyati Sayt ma‘lumotlaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda va materiallarga
tayanib chop etilganda ushbu, «Namangan Dori-Darmon» AJ, rasmiy veb-sayti uchun havola ko‘rsatilishi shart.