Наши аптеки >>

Biz haqimizda

Печать
Автор: Namddas

  2015-03-21

“Халқнинг моддий ва маданий ҳаёти ҳамда фаровонлигини белгиловчи омиллардан бири, шубҳасиз, саломатликдир. Шунинг учун ҳам “Саломатлик – туман бойлик”, “Соғлигинг – бойлигинг”, “Эл соғлиги – юрт бойлиги” каби халқмизнинг пурмаъно ҳикматлари бежиз айтилмаган.

Мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришган дастлабки йилларданоқ халқ саломатлигини муҳофаза қилиш давлатимизнинг бош сиёсатига айланди. “Coғлoм авлод”, “Оналар ва болалар”, “Хомийлар ва шифокорлар” каби номли қатор йиллар давомида халқимиз coғлиғини тиклаш, мухофаза қилиш аниқ режалаштирилган ислоҳотлар асосида босқичма-босқич бажарилди ва ҳамон изчил амалга оширилмоқда.

Бу борада Узбекистон Республикаси «Дори – Дармон» акционерлик компанияси ва унинг толмас, талабчан ҳамда ташаббускор ишчи ходимларининг хизматларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Мустақиллигимизнинг дастлабки ун йиллиги изланиш, тикланиш ва яратиш даври сифатида тарихга кирган бўлса, иккинчи ўн йилликда барча тармоқларда бўлгани каби доришунослик тизимида ҳам ислоҳотларни амалга ошириш, ривожланиш ва тараққиётнинг равшан йўлига чиқилди.

Аввало, Республикамиздаги мавжуд фармацевтика муассасалари бирлаштирилиб йирик компанияга айлантирилди. Қолаверса, бир қанча чет эл корпорациялари билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг ўзида халқаро андозаларга мос дори-дармон ишлаб чиқарувчи корхоналари ишга туширилди. Эндиликда шифобахш гиёхларни мамлакатимизнинг ўзида етиштириш ва қайта ишлаш корхоналари ишлаб турибди. МДХ, ва хорижий компаниялар билан алоқалар йил сайин мустаҳкамланиб бормокда.

Республикамиз вилоятларидаги каби Наманган вилоятида ҳам аҳолини энг зарур дори-дармонлар билан таъминлаш ва ундаги кескин муаммоларни Республика “Дори-Дармон” АКнинг яқиндан кўрсатаётган ғaмхўрлиги ва кўмаги туфайли оқлона ҳал этиб келинмоқда.

Шифокорлар билан бир сафда инсон саломатлигини муҳофаза қилишдек олижаноб ишда доришунослар ҳам баробар қадам ташламокдалар. Жумладан, вилоятимиз фармацевтлари бу эзгу ҳаракатларда ўзларининг муносиб ҳиссалари борлигидан ҳақли суратда фахрланадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, собиқ Иттифоқ даврида «юқори»нинг кўрсатмаси ва розилиги олинмай туриб туман ёки шаҳар миқёсида биронбир режани амалга ошириб бўлмасди. Аммо ана шундай тобелик шароитларида ҳам халқимизнинг асл фарзандлари миллат ва эл- юрт тақдирига масъулиятни чуқур англаган ҳолда эзгу ишларни амалга ошира олганлар.

Масалан, Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги дастлабки йилларда ҳамма жойдаги каби Республикамизда ҳам ўзига хос катта тикланиш даври бошланган эди. Айниқса, уруш туфайли пайдо бўлган қимматчилик, очарчилик оқибатида вабо, безгак, чечак, қизамик, сил каби бир қатор юқумли касалликлар халк ҳаётига, айниқса, болалар умрига зомин бўлаётганди. Мана шундай паллада Наманганда ҳам ўзигахос чора-тадбирларни қўллаш, ҳар-хил касалликларнинг олдини олишда эмлаш чораларини кучайтириш, самарали дори-дармонлар билан таъминлаш вазифаларини бажаришда устоз доришунослар тиним билмай меҳнат қилганлар. Бу борада Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари Ғани Ғафурович Ғафуров, Шукуров Кабир Шукурович, Азизов Турғунмирза Абдуллажонович, Баҳодир Дедамирзаев Азизович каби кўплаб олижаноб инсонлар елкама-елка туриб дорихона фаолиятини яхшилашда ташкилотчилик, ташаббускорлик кўрсатиб меҳнат қилганликларини катта мамнуният ва қониқиш билан қайд этиш лозим. Шунингдек, бошқарма тизимида Еремянц Розалия Ивановна, Мукомел Ольга Никоновна, Расулметова Мукаррам Мирзаевна, Собиржон Боймирзаев, Валшина Тавхида Белялова, Тегай Виссарион, Син Нина, Довжикова Таисия Ива­новна каби йигирмадан ортиқ миллат вакиллари ҳамжиҳатлик билан эл-юрт саломатлиги йўлида хизмат қилишганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Марҳум Карим Ўрмонович Ўрмонов, Латифжон Абдуллаевич Абдуҳаевларнинг ҳам шаҳар ва туманларда замонавий асбоб-ускуналарга эга бўлган марказий дорихоналар қуриш, мавжудларини қайта жиҳозлаш, кадрлар сифатини, малакасини оширишда ибратли ишларни амалга оширганликлари диққатга сазовордир. Бу борада Муҳитдин Носирхонов, Абдуллахон Жўраев, Ҳошимжон Ҳакимов, Вера Крилова, Анваржон Абдуллаев, Олимжон Қозоқов, Абдулбосит Бакиров, Юнусхон Юсупов, Найимхон Улуғхўжаев ва бошқа кўплаб етук мутахассисларимизнинг вилоят миқёсидаги фаолияти ҳозирги ёш ходимларимиз учун ибратлидир.

Уларнинг эзгу ишларини ўғил-қизлари, набиралари давом эттирмокда.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач барча корхона, муассасаларнинг ташқи, ички тизимларида эркин фаолият учун кенг имкониятлар яратилди ва имтиёзлар берилди.

Хусусийлаштириш, кўчмас мулк, ташкилотларда акционерлик жамиятларини ташкил қилишдек вазифалар долзарб масала даражасига кўтарилди. Бу борада Абдурадмон Иброҳимов, Махмуджон Азизов, Абдуҳамид Ка­римов, Фарҳодхон Каримов, Собитхон Аҳмадҳўжаев, Собитхон Аҳмадшоев, Маҳмуджон Мамасодиқов, Маликахон Бойхонова, Мирзакбар Хусанов сингари тажрибали мутахассисларимиз ёшларга қамарбаста бўлиб келишмоқда.

1962-йил 19-июлда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига асосан, Наманган вилоят дорихоналар бошқармаси ташкил этилди. Биринчи рахбар сифатида вилоятдаги туманларда марказий дорихоналар тармоғини ташкил этиш, марказий шифохоналардаги ички дорихоналарни зарур тиббий жихозлар ва дори-дармонлар билан таъминлаш маъсулияти олий маълумотли провизор Ғани Ғофурович Ғофуров зиммасига юклатилди ва бу вазифада 1974-йилгача ишлади. 1974-йилдан 1986-йилгача Ўрманов Каримжон Ўрманович, 1986-йилдан 1993-йилгача Абдухаев Латифжон Абдулхаевич, 1993-йилдан 1998-йилгача Ибрагимов Абдурахмон Ахмаджанович, 1998-йилдан 2004-йилгача Азизов Махмуджон Турғунмирзаевич, 2004-йилдан хозиргача Қосимов Рахимберди Хакимович “Наманган Дори-Дармон” акционерлик жамиятига рахбарлик қилиб келмоқда.

1994 йилда Республика “Дори-Дармон” ДАУсининг буйруғига асосан Наманган вилоят “Дори-Дармон” давлат акциядорлик бирлашмасига айлантирилди.

Хозирги кунда “Наманган Дори-Дармон” акциядорлик жамиятига айлантирилган бўлиб, 2014-йил 9-Сенятбрдаги №7402-сонли давлат рўйхатидаги ўтган Гувохномага ҳамда 2014-йил 19-августдаги №8403-сонли ўз Низомига эга ва шу Низом асосида фаолият олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда вилоятимизда 1 та дорихоналар омбори, 1 та назорат тахлил лабараторияси, 11 та марказий дорихона, 98 та дорихона шахобчалари, 8 та кўчма дорихона (Дамас автомобили) мавжуд, 4 та ижтимоий дорихона (4таси очилиш арафасида). Уларда 200 га яқин малакали ишчи-ходимлар хизмат қилмоқдалар.

Шунингдек, юзлаб хусусий дорихоналар ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Ҳозирги вақтда ҳамдўстлик давлатлари, хорижий мамлакатлар билан халқаро алоқа ва шартномаларга эгамиз. Олиб борилаётган хайрли ҳаракатлар замирида халқ саломатлигини муҳофаза қилишни ҳар қачонгидан юксалтириш вазифаси турибди.

Ҳар бир дорихона жамоасида Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, мехмат фахрийлари, ногиронлар, чернобилчилар, байналмилал жангчилар, кам таъминланган оилаларни биринчи галда талаб қилинган дори-дармонлар билан таъминлаш бош вазифа қилиб қўйилган.

Бепул дори-дармонлар билан таъминланиши лозим бўлган гурухларга алоҳида назорат остида хизмат кўрсатилади. Истиқлол туфайли қадим хайрли қадриятларимиз, маънавий-маданий, тарихий меросимиз ўзининг ворислик ўрнини олди. Ҳар йили Наврўз, Мустақиллик байрами, хотира ва қадрлаш куни, ҳайит байрамлари барча каби жамоамизда ҳам кенг нишонланади.

Касбдошларимиз, фахрийларимиз иштирокида хайрия кечалари утказилади. «Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон», «Буюк ва муқаддассан, мустақл Ватан» каби улуғ инсонпарварлик, ватанпарварлик ғоялари билан суғорилган шиорлар халқимизнинг онгли фаолияти ва маънавияти билан уйғунлашиб бормоқда.

Мухтарам юртбошимиз Ислом Каримовнинг куйидаги сузлари яшашдан мақсад ҳақидаги тасаввур ва тафаккуримизга кенг изоҳ беради: «Ўзимиз бир тасаввур қилайлик. Одамзод туғилади, вояга етади, бир умр мехмат қилади. Ҳар куни, ҳар доим, албатта, қандайдир муаммони ечиш билан банд бўлиб яшайди. Лекин бир зум бўлсин тўхтаб, орқасига қараб, эй биродар, ахир, умр дегани оқар сувдай утиб боряпти, мен ҳам инсон бўлиб, орзу-умидлар билан дунёга келиб, ўзим учун ҳам яшашга, шу ҳаётдан баҳра олишга вақт тополдимми деб уйламайди…» Чиндан ҳам шундай. Эл-юрт тақдири, орзу-умиди ва келажаги ташвиши билан яшовчи пок ниятли инсонлар ҳамиша шахсий манфаатлардан юқори туришади.

Зотан, эл-юрт учун хизмат қилган ватандошларимиз ҳамиша эъзозлашга, эҳтиром кўрсатишга, чин дилдан ёд этишга ҳақли ва муносибдирлар.

1962-йил 19-июлда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига асосан, Наманган вилоят дорихоналар бошқармаси ташкил этилди. Биринчи рахбар сифатида вилоятдаги туманларда марказий дорихоналар тармоғини ташкил этиш, марказий шифохоналардаги ички дорихоналарни зарур тиббий жихозлар ва дори-дармонлар билан таъминлаш маъсулияти олий маълумотли провизор Ғани Ғофурович Ғофуров зиммасига юклатилди ва бу вазифада 1974-йилгача ишлади.

1974-йилдан 1986-йилгача – Ўрманов Каримжон Ўрманович

1986-йилдан 1993-йилгача – Абдухаев Латифжон Абдулхаевич

1993-йилдан 1998-йилгача – Ибрагимов Абдурахмон Ахмаджанович

1998-йилдан 2004-йилгача – Азизов Махмуджон Турғунмирзаевич

2004-йилдан хозиргача Қосимов Рахимберди Хакимович “Наманган Дори-Дармон” акционерлик жамиятига рахбарлик қилиб келмоқда.

Ташкилот тасарруфидаги ташкилотлар тўлиқ ёки қисқа номлари рўйхати: Дорихоналар омбори, 11 та марказий дорихона хамда 98 та шахобчалардан иборат.

Топ рейтинг www.uz            

Адрес: 160100, Наманганская о., г. Наманган, ул. Усман Насыр, д. 12
Телефон: +99869 227-20-30, +99869 227-20-11, +99869 227-05-32
E-mail: namdori-darmon @umail.uz, namdori-darmon @exat.uz
Ответственный за Информационной службой сайта: Маруфхонов Миржалол Аъзамхон угли Тел: +99893 915-75-76

Акционерная общество “Наманган Дори-Дармон” При полном или частичном использовании и цитировании материалов,
опубликованных на данном сайте, ссылка на официальный сайт АО “Наманган Дори-Дармон ” обязательна.