Ижтимоий дорихона

Chop kilish

  2016-09-07

«Наманган Дори-Дармон» АЖ бошкарув раиси Р.Косимовнинг ижтимоий дорихона буйича

МАЪРУЗАСИ

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 19 апрелдаги № 01-14/03-16-4-сонли йигилиш баённомасининг ижросини таъминлаш максадида Наманган вилоят хокимининг 2016 йил 30 апрелдаги №169-сонли карорининг 6- иловасида белгиланган вазифалар буйича ва жорий йил якунига кадар республикамиз худудларининг 129 та туман марказларида Республика «Дори-Дармон» АК тизимидаги дорихоналар кошида ижтимоий дорихоналар ташкил этиш буйича ва Узбекистон Республикаси Бош вазири уринбосари А.И.Икрамов томонидан 2016 йил 15-февралда тасдикланган чора-тадбирларнинг 8-банди ва Республика "Дори-Дармон" АК нинг 2016 йил 19-февралдаги 19-а сонли буйруги ижросини таъминлаш максадида. вилоятимиздаги 8та туман марказида жойлашган жамиятимиз тизимидаги дорихоналарда ижтимоий дорихоналар ташкил этиш режалаштирилган. Ижтимоий дорихоналар ташкил этиш буйича "Наманган Дори-Дармон" АЖ нинг буйруги ишлаб чикилди ва дорихона мудирларига ушбу дорихоналарда ассортиментнинг куп кисмини (70%) махаллий фармацевтика корхоналарида ишлаб чикарилган арзон нархдаги фармацевтика, шу жумладан доривор усимликлар хом ашёсидан тайёрланган махсулотлардан иборат булиши, реализация килинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларга 15% дан ошмаган савдо устамаси куллаш курсатиб утилди. Ушбу дорихоналарнинг кириш жойларининг олд кисмига Республика "Дори-Дармон" АК нинг логотипи туширилган "Ижтимоий дорихона" деб курсатилган пешлавхалар илиб куйилди.

Республика “Дори-Дармон” АК томонидан такдим этилган “Ижтимоий дорихона” лар Низоми талаби буйича хужжатли ишлари охирига етказилди. Ушбу дорихоналарни Республикамиз мустакиллигининг 25 йиллик туйига муносиб тайёрлаш ва мукаммал таъмирлаш максадида кушимча лойиха смета тайёрланди ва аввалги берилган маълумотларда курсатилган ишга тушириш муддатлари куйидагича узгартирилди.

"Наманган Дори- Дармон" АЖ тизимидаги марказий дорихона негизида «Ижтимоий дорихона» ташкил этилиши. Юридик манзили Ижтимоий дорихона очиш муддатлари
1 Косонсой туман 9- сонли дорихона негизида Наманган вилояти, Косонсой тумани, Косонсой шахар, А.Жомий куча, 4-уй 2016 йил 15 июнь
2 Чуст туман 11-сонли дорихона негизида Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шахар, Чустий кучаси, 6-уй. 2016 йил 1 июль
3 Поп туман 7-сонли дорихона негизида Наманган вилояти, Поп тумани, Поп шахар, Хазратибоб кучаси, 3-уй. 2016 йил 15 июль
4 Уйчи туман 10-сонли дорихона негизида Наманган вилояти, Уйчи тумани, Уйчи шахар, А.Темур кучаси, 43-уй. 2016 йил 10 август
5 Норин туман 4-сонли дорихона негизида Наманган вилояти, Норин тумани, Хаккулобод шахар, Беруний кучаси, 3-уй. 2016 йил 15 сентябр
6 Мингбулок туман 8- сонли дорихона негизида Наманган вилояти, Мингбулок тумани, Жомашуй шахар, Озодлик кучаси, 91-уй. 2016 йил 1 октябр
7 Туракургон туман 6- сонли дорихона негизида Наманган вилояти, Туракургон тумани, Туракургон шахар, Туракургон кучаси, 2-уй. 2016 йил 1 ноябр
8 Наманган туман 3- сонли дорихона негзида Наманган вилоят, Наманган туман, Тошбулок шахар, Мустакиллик кучаси,78-уй 2016 йил 1 декабрь

 

Хозирги кунда «Ижтимоий дорихона»ларни ишга тушириш учун жадал ишлар олиб борилмокда. Косонсой туманидаги 9-сонли ижтимоий дорихона, Чуст туманидаги 11-сонли ижтимоий дорихона, Поп туманидаги 7-сонли ижтимоий дорихоналар тулик таъмирдан чикарилиб ишга туширилди. Таъмирлаш ишлари ахолига кулайлнк яратиш максадида, дорихона биносининг фасад кисми, савдо зали мукаммал таъмирланмокда. Эшик ва деразалар замонавий ромларга алмаштирилмокда. Хар бир «Ижтимоий дорихона»ларда «Фитобар»лар ташкил этилмокда ва ушбу «Фитобар» лар асбоб ускуна ва мебеллар билан мукаммал таъминланмокда (фото сурати илова килинади).

Республикамиз мустакиллигининг 25 йиллик туйига, ишга туширилиш режалаштирилган 8 та «Ижтимоий дорихона»дан 4 тасини мустакиллик байрамигача. колган 4 тасини йил охиригача мукаммал таъмирлаб ишга туширилади. Мустакиллик байрами арафасигача ишга туширилиши кузда тутилган 4 та дорихона таъмири учун 107 510 700= (Бир юз етти миллион беш юз ун минг етти юз) сум, “Фитобар” жихозлари учун 16 000 000= (Ун олти миллион) сум жами 4 та дорихоналар учун 123 510 700= (Бир юз йигирма уч миллион беш юз ун минг етти юз) сум маблаг сарфланмокда.

Доривор усимлик хом ашёларини бирламчи кайта ишловчи корхоналарни ташкил этиш буйича 2015-2016 йилларда амалга оширилган ишлар буйича куйидаги ишлар амалга оширилди. Вилоятдаги 5 та туманда: Норин туманидаги 4-сон дорихона, Поп туманидаги 7-сон дорихона, Мингбулок туманидаги 8-сон дорихона, Косонсой туманидаги 9-сон дорихона, Чуст туманидаги 11-сон дорихона биноларида доривор усимликлар хом-ашёсини кадокловчи цехлар ташкил этилди. Цехлар учун хар бир бинода 5 тадан хоналар тулик СанПиН талаблари буйича таъмирланди ва Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги томонидан 2015 йил 21 августда «Доривор усимликлар хом ашёсини кадоклаш ва улгуржи сотиш» фаолият тури учун Лицензия олинди. Хитой Халк Республикасидан доривор усимликлар хом ашёсини кадокловчи асбоб ускуналар линияси олиб келинди ва Поп туманидаги цехга 5гр. дан 500гр. гача доривор усимликлар хом ашёсини картон кутиларга кадокловчи, Чуст туманидаги цехга 2гр. ли фильтр пакетларга кадокловчи, Норин, Косонсой, Мингбулок туманларидаги цехларга 5гр.дан 500гр.гача когоз пакетларга кадокловчи асбоб ускуналар урнатилиб, ишчи холатга келтирилди. Хозирги кунда 14 турдаги доривор усимлик хом ашёсидан 30 граммли ва 50 граммли 6 турда тайёрланган тайёр махсулот намуналари Давлат руйхатидан утказилди, тайёр махсулотлар учун кутилар дизайни Согликни саклаш вазирлиги дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат килиш Бош бошкармаси томонидан тасдикланиб келинди ва хозирги кунда тизимимиздаги 5 та цехда 6 турдаги доривор усимликлар хом ашёсини кадоклаш ишлари бошланди.

2016 йил учун вилоятдаги 4 та урмон хужалиги билан доривор усимликлар хом ашёси сотиб олиш буйича шартномалар тузилди.

«Абу Али ибн Сино» номли ДУХ билан 2016 йилга 16-хил турдаги доривор усимлик хом ашёси олиш максадида шартнома имзоланди. Шартнома №1 15.01.2016 йилда жами суммаси 20,0 млн сумм ташкил этди. Шундан 40% яъни 8,0 млн маблаг утказиб берилди.

«Наманган» ДУХ билан 2016 йилга 8-хил турдаги доривор усимлик хом ашёси олиш максадида шартнома имзоланди. Шартнома №7 14.01.2016 йилда жами суммаси 20,0 млн сумм ташкил этди. Шундан 40% яъни 8,0 млн маблаг утказиб берилди.

«Урта орол» ДУХ билан 2016 йилга 4-хил турдаги доривор усимлик хом ашёси олиш максадида шартнома имзоланди. Шартнома №1 25.01.2016 йилда жами суммаси 5,0 млн сумм ташкил этди.Шундан 40% яъни 2,0 млн маблаг утказиб берилди.

«Косонсой» ДУХ билан 2016 йилга -хил турдаги доривор усимлик хом ашёси олиш максадида шартнома имзоланди. Шартнома №2 25.01.2016 йилда жами суммаси 5,0 млн сумм ташкил этди. Шундан 40% яъни 2,0 млн маблаг утказиб берилди.

*

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 2- сонли мажлис баёнининг 7-бандида курсатилган импорт урннини босувчи махсулотларни ишлаб чикарувчи фармацевтика корхоналарини ташкил этиш буйича «Наманган Дори-Дармон» АЖ кошида «NAMANGAN DORI-DARMON FITO» МЧЖ ташкил этилиб, эфир мойлари, биологик фаол кушимчалар, сироплар, гален препаратлари тайёрловчи ва 70% ли этил спирта кадокловчи цех курилиш ишлари бошлаб юборилди. Хозирги кунда ушбу лойиха учун “Наманган Дори-Дармон” АЖ тизимидаги дорихоналар омбори худудидаги ёрдамчи бинода ищлаб чикариш цехи барпо этиш учун Наманган шахар хокимининг карори олинди, архитектура курилиш топширикномаси тайёрланди. Хитой Халк Республикасидан ишлаб чикариш линияси олиб келиш учун хужжатлар тайёрланмокда. Йиллик куввати 2 016 000 флаконда тайёр махсулот ишлаб чикарувчи ушбу лойиханинг умумий киймати 410 000 АКШ долларига тенг булиб, уз маблагларимиздан 100 000 АКШ доллари, тижорат банклари кредитларидан 310 000 АКШ доллари сарфланиши кузда тутилган. Ушбу лойиха 2016 йил IV чоракда ишга туширилиши ва 25та ишчи урни яратилиши режалаштирилган.

                                  

 

Топ рейтинг www.uz            

Manzil: 160100,Namangan viloyat., Namangan shaxar, Usmon Nosir ko`chasi, 12-uy.
Телефон: +99869 227-20-30, +99869 227-20-11, +99869 227-05-32
E-mail: namdori-darmon @umail.uz, namdori-darmon @exat.uz
Sаyt Ахbоrоt хizmаti uchun mаs’ul: Marufxonov Mirjalol A'zamxon o'g'li Tel: +99893 915-75-46
«Namangan Dori-Darmon» Aktsiyadorlik Jamiyati Sayt ma‘lumotlaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda va materiallarga
tayanib chop etilganda ushbu, «Namangan Dori-Darmon» AJ, rasmiy veb-sayti uchun havola ko‘rsatilishi shart.